Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “уруш даврида ораларида ишонч йўқолгани сабабли” мудофаа вазири Йоав Галантни ишдан бўшатди. Унинг ўрнига ташқи ишлар вазири Исроил Кац тайинланди. ҲАМАС ушбу қарорга муносабат билдирди.
Reuters агентлиги манбаларига таянган ҳолда Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганини маълум қилди. Fox news Трамп сайловчилар вакилларининг президентлик учун зарур 277 та овозини тўплаганини маълум қилди. Президентликка номзод Роберт Кеннеди – кичик уни ғалабаси билан табриклади.
АҚШ президентлигига сайловларда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп 50 штатнинг 40 тасида 230 делегатни, унинг рақиби, Демократлар партиясидан президентликка номзод Камала Харрис эса 205 делегат овозини тўплади. Ғалаба қозониш учун ҳар қандай номзод 270 сайловчи овозини олиши керак
Малайзия “Фаластин билан боғлиқ масалаларда қонунлар, қоидалар ва қарорлар бузилган бўлса” Исроилни жаҳон ташкилотидан чиқариб юбориш таклифни ўз ичига олган резолюцияни ишлаб чиқмоқда. “Бу Исроил режимининг ваҳшийликларини тўхтатиб, Фаластин халқига ҳаётий ёрдам етказилишига хизмат қилади”, - дея таъкидлади мамлакат бош вазири Анвар Иброҳим.
Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятида террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган тўрт киши ўлдирилгани, яна олти киши қўлга олингани маълум қилинди. Мамлакатнинг ушбу қисмида асосан сунний мусулмонлар – балужлар яшайди ва улар Покистондаги балужлар билан мустақиллик учун курашиб келмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 396 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Carrefour дўконлар тармоғи душанба кунидан бошлаб Иорданиядаги барча филиалларини ёпишини эълон қилди. Мазкур қарор компаниянинг Исроил ишғолини қўллаб-қувватлагани ортидан юзага келган бойкот кампаниялари билан боғлиқ. Бойкот ҳаракати мазкур қарорни "Иордания халқининг ғалабаси" деб атади.
Исроил суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Фаластиннинг ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Исроил кучлари билан тўқнашувда ҳалок бўлишидан олдин 72 соат давомида овқат емаган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 395 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россия Ички ишлар вазири расмий вакили Ирина Волк Украинадаги урушда қатнашиб, Россия фуқаролигини олган хорижликлар сонини маълум қилди.