Россия ва Украина ўртасидаги уруш фонида Швеция ҳукумати фуқароларни ҳимоя қилиш учун 100 миллион крона ажратиб, мамлакатдаги кенг қамровли ядро бункерлари тармоғини янгилаш ва мустаҳкамлаш ишларини бошлади. 


Daily Mail'нинг маълум қилишича, мамлакат 64,000 ядровий бошпанани фавқулодда вазиятлар учун шай ҳолатга келтирмоқда ва 5 миллион хонадонга огоҳлантиришлар берган. Ушбу бошпаналар портлаш, радиация ва кимёвий қуроллардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. 


Швеция бош вазири Улф Кристерссон берган баёнотида: “Биз уруш ҳолатида эмасмиз, аммо тинчлигимизга таҳдид ҳам йўқ дейишдан йироқмиз”, дея таъкидлаган. Шу сабабли, ҳукумат “умумий мудофаа” стратегиясини кучайтирди. Лойиҳанинг икки-уч йил давом этиши режалаштирилган.

Мавзуга алоқадор