Сурия ҳукумат курдларнинг СДС гуруҳи билан келишувга эришди
Сурия президенти Аҳмад Аш-Шаръ Сурия демократик кучлари (СДС) қўмондони Мазлум Абди билан келишувга эришилганини маълум қилди. Бу келишувнинг мақсади курд ҳудудларини Сурия давлат таркибига интеграция қилишдан иборат.
Сурия ва СДС ўртасидаги келишувнинг муҳим жиҳатлари:
Барча сурияликлар, уларнинг дини ва миллий келиб чиқишидан қатъи назар, мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Курдлар Суриянинг ажралмас қисми сифатида тан олинади ва уларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади.
Бутун Сурия бўйлаб ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади.
Суриянинг шимоли ва шарқидаги барча давлат ва ҳарбий муассасалар, жумладан, чегара пунктлари, аэропортлар ва нефть конлари марказий ҳукумат назорати остида бўлади.
Барча қочқинлар ўз ватанига қайтиш имкониятига эга бўлади ва уларнинг хавфсизлиги кафолатланади.
Сурия Асад режими қолдиқлари ва хавфсизлик таҳдидларига қарши курашда қўллаб-қувватланади.
Сурияни парчалаш ва нафрат тарғиб қилиш чақириқларидан воз кечилади.
Келишувни амалга ошириш учун қўмиталари йил охирига қадар иш олиб боради.
Бу келишув АҚШ қўллаб-қувватлаган Сурия демократик кучлари ва Сурия ҳукумати ўртасида кўп йиллик тўқнашувлардан сўнг имзоланди.
Курдлар шимол-шарқдаги нефтьга бой ҳудудларни назорат қилиб келган ва бу ерда тез-тез ҳукумат қўшинлари билан тўқнашувлар юз берган.
СДС Курдистон ишчи партияси (YPG/PKK гуруҳи)нинг таркибий қисми ҳисобланади.













