Россия ўзининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил март ойи якунларига кўра мамлакатнинг олтин захиралари қиймати рекорд даражадаги 229 миллиард долларга етди.


Бир йил ичида бу кўрсаткич 38 фоизга ўсди. Солиштириш учун, 2024 йил март ойида олтин захиралари 166 миллиард долларни ташкил этганди.


Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Россиянинг халқаро резервларида олтиннинг улуши ҳам изчил ортиб бормоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич 35,4 фоизни ташкил этмоқда ва бу 2024 йилдаги 28 фоизлик даражадан анча юқори.


Таҳлилчиларнинг айтишича, олтин захирасининг ўсиши ва унинг халқаро резервлардаги улушининг ошиши Россиянинг ўз активларини диверсификация қилишга ва геосиёсий беқарорлик шароитида доллар ва бошқа анъанавий резерв валюталарига қарамликни камайтиришга кўмак бериши мумкин.

Мавзуга алоқадор