Дамашқда Россия ва Суриянинг янги ҳукумати ўртасида илк музокаралар ўтказилди. Учрашувда Россиянинг Суриядаги ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолиш, товон тўлаш масаласи ва Башар Асаднинг экстрадицияси муҳокама қилинди.

Россия томонидан музокараларда ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва президентнинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентев иштирок этди. 

Шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик доирасида Россиянинг йирик компаниялари вакиллари ҳам Дамашққа ташриф буюрди.

Сурия томонидан мамлакат президенти Аҳмад ал-Шаръа, ташқи ишлар вазири Асаад аш-Шибоний ва соғлиқни сақлаш вазири Маҳер ал-Шаръа иштирок этди.

Россия Суриядаги денгиз порти ва авиабазасидан фойдаланишни давом эттиришни хоҳламоқда, аммо келишувга эришилмаган.

Суриянинг янги ҳукумати Россияни товон тўлаш ва қайта қуриш ишларида ёрдам беришга чақирди. Шунингдек, Москвадан мамлакатни тарк этган собиқ президент Башар Асадни топширишни талаб қилди.

Учрашувдан сўнг, Россия делегацияси музокараларни давом эттиришга келишиб олинди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу масалалар бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

Мавзуга алоқадор