Исроилда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш келишувининг иккинчи босқичи бўйича музокаралар бошланган бир пайтда, Тел-Авив бошқаруви келишувга путур етказиши мумкин бўлган янги шартларни қўйишга ҳаракат қилаётгани даъво қилинмоқда.

19 январь куни кучга кирган ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги оташкесим ва асир алмашиш келишувининг биринчи босқичи 42 кун давом этади. Бу давр мобайнида Исроил қамоқхоналаридан 1135 нафар фаластинлик озод этилган бўлса, Ғазода сақланаётган 19 нафар исроиллик маҳбус қайтарилган.

Исроил расмий маълумотларига кўра, ҳозирда Ғазода 73 нафар исроиллик маҳбус бор бўлиб, уларнинг ярми тирик экани тахмин қилинмоқда.

Келишувга мувофиқ, 3 февралда бошланиши керак бўлган иккинчи босқич бўйича музокаралар кечиктирилмоқда. Нетаняху ҳукумати томонидан қўйилаётган янги шартлар бу жараёнга қандай таъсир кўрсатиши ҳали номаълум.

Мавзуга алоқадор