“Army Recognition” хабар беришича, Миср ҳарбий-ҳаво кучлари авиапаркини янгилаш доирасида Жанубий Кореянинг “FA-50 Fighting Eagle” енгил қирувчи самолётларидан 36 тасини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 


“Келажакда бу кўрсаткич 70 тагача оширилиши мумкин, бу эса “Alpha Jet va K-8E” самолётларининг бир қисмини алмаштиришга ёрдам беради”, дейилади хабар матнида. 


Бундан ташқари, “FA-50” самолётларини Arab Organization for Industrialization (AOI) базасида Korea Aerospace Industries (KAI) кўмагида маҳаллий ишлаб чиқариш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Нашрга кўра, бу лойиҳа Қоҳирага илғор технологияларга эга бўлиш ва экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради.


Маълумот ўрнида, “FA-50 Block 20” модели АЕСА радари, ҳавода ёнилғи қуйиш тизими ва “Link-16” маълумот алмашиш тизими билан жиҳозланган.

Мавзуга алоқадор