Колумбия университети талабаси АҚШ ҳукуматига қарши судда ғалаба қозонди
Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабаси Юнсо Чунг Трамп администрацияси ва АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) устидан судда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Андолу агентлиги хабар бермоқда.
Бундан аввал 21 ёшли Юнcо Чунг университет ҳудудида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда иштирок этгани учун Трамп маъмурияти уни ҳибсга олиб, депортация қилишга уринган эди.
Кейинроқ, Чунг ҳукуматнинг бу ҳаракатларини “ваколатларнинг ҳайратланарли даражада суиистеъмол қилиниши” деб атаб, суд орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қарор қилган, деб хабар берди The Guardian нашри.
Киритилган аризага кўра суд ишини Жанубий Нью-Йорк округ суди катта туман судьяси Наоми Линн Райс Бухвалд олиб борган ва университет талабаси Юнсо Чунг фойдасига қарор чиқарган.
Судьянинг таъкидлашича, расмийлар Чунгни қўлга олиш учун етарли асос ёки далиллар тақдим этмаган. “Чунг энди тунда ICE ходимлари келиб уни олиб кетишидан хавотир олмаса ҳам бўлади”, деди унинг адвокатларидан бири Рамзи Кассем.












