Кашмирлик савдогарлар Ҳиндистонда ҳужумга учради
Ҳиндистоннинг Муссоорие шаҳрида 20 йилдан бери шарф сотиб келган покистонлик Шабир Аҳмад Дар ва унинг шериги ҳужумга учради. Уларни миллатчи ҳиндлар омма олдида дўппослаб, ҳақорат қилган. Маҳсулотларини эса талон-тарож қилишган.
Савдогар Дарнинг айтишича, радикаллар уларни ҳақоратлаб, шаҳардан чиқиб кетишини буюрган. Уларнинг минглаб долларлик маҳсулотлари эса ҳали ҳам миллатчиларнинг қўлида.
Ҳужум видеоси интернетда тарқалди: полиция уч нафар ҳужумчини қисқа муддатга ҳибсга олган, аммо жарима солиб, тезда озод қилган. Шу воқеадан сўнг Дар ва у билан бирга ишлаган бошқа ўнлаб кашмирлик савдогарлар Муссоориени тарк этди.













