Интерпол болалар савдоси билан шуғулланиб келган гуруҳ аъзосини ҳибсга олди
Интерпол халқаро миқёсда инсон савдосига қарши олиб борилган махсус операция давомида 35 ёшли Исроил фуқароси Ёэл Алтерни қўлга олди. У дунёдаги энг йирик болалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлардан бири – "Лев Таҳор" гуруҳи аъзоси сифатида айбланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу жиноий ташкилот йиллар давомида болаларни ўғирлаб, уларни зўравонлик ва эксплуатацияга дучор қилиб келган. Расмий манбаларга кўра, ушбу амалиёт натижасида 160 дан ортиқ болалар қутқарилган.
"Лев Таҳор" – радикал диний секта сифатида танилган ва узоқ йиллар давомида турли давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан кузатув остида бўлган. Ушбу гуруҳ аъзолари болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилаётгани, шунингдек, уларни ноқонуний равишда бошқа мамлакатларга олиб ўтиб, турли мақсадларда сотгани ҳақидаги гумонлар тасдиқланди.
Бироқ, халқаро медиа ва сиёсий аренада мазкур воқеа ҳақида сукут қилинмоқда. Бу халқаро тафтиш жараёни ҳали якунланмагани ҳамда жиноий ташкилот аъзоларининг сиёсий ёки иқтисодий нуфузга эга экани билан боғлиқ бўлиши мумкин.













