исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 50 933 кишига етди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Сўнгги 24 соат ичида минтақа шифохоналарига 64 нафар ярадор ва 21 нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасади етказилган. 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазода жароҳат олганлар сони 116 045 кишига етди. 

Вайрон бўлган бинолар остида эса ҳануз минглаб қурбонларнинг жасадлари қолмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, исроил босқинчилари 18 март куни эрталаб, 19 январ куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузган ҳолда, Ғазо секторига нисбатан интенсив ҳужумларни қайта бошлади. Мазкур ҳужумлар натижасида 1563 киши ҳалок бўлди, 4000 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олди.

Мавзуга алоқадор