Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 411 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Тал ал-Ҳава ҳудуди, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 28 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 43972 киши шаҳид бўлди.

▪️Камол Адван касалхонасига уч соатлик ҳужум чоғида муассасанинг томи ва юқори қаватлари вайрон қилинди. Касалхонада болалар, кексалар, аёллар бор эди. Касалхонага ҳар куни тўйиб овқатланмайдиган болалар турли касалликларга чалиниб келмоқда.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Ишғол самолётларининг нишонидамиз. Ал-Сабра ҳудудида қутқарув ишлари олиб борилаётганда бизга қарата ўт очилди. Бир қутқарувчи ҳалок бўлди, яна 3 нафари яраланди.

▪️"Ал-Жазира" мухбири ва журналист Хосам Шабат Исроилнинг Ғазо шаҳрини бомбалаши натижасида яраланди. Босқинчилар уни хизмат пайтида нишонга олишган.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Рамаллаҳ, Женин, Ал-Халил, Қуддус ва Наблусга ҳужум қилди. Женинда портлаш товушлари эшитилди. Женин лагерининг 5 нафар фуқароси шаҳид бўлди, 9 нафари яраланди.

▪️БМТ: 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил Ғарбий Соҳилда 171 нафар болани ўлдирди.

▪️Ливандаги қаршилик жангчилари мамлакат жанубидаги Маркаба шаҳри чеккасида босқинчиларнинг пиёда аскарларига, уларнинг ҳарбий қутқарувчилари ва қутқарувчиларга ракета билан ҳужум қилди. Босқинчиларнинг учта отряди йўқ қилинди.

▪️Босқинчилар Бекаа водийси, Ливан жанубидаги Ханин, Ал-Жубейн, Ал-Мансури, Нақура, Айтит, Зибқин ва Тир шаҳарларига йирик ҳужумлар уюштирди. Исроилнинг Ливандаги тажовузи бошланганидан бери 3481 киши ҳалок бўлди, 14786 киши яраланди.

▪️Хусийлар Адан кўрфазида турк юк кемасига икки марта ҳужум қилди. Юк кемаси Исроилга йўл олган ва Яман ҳарбий-денгиз кучларининг огоҳлантиришига эътибор бермаган.

Мавзуга алоқадор