Американинг Яманга уюштирган авиазарбалари Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракатини заифлаштириш учун етарли бўлмаганини CNN нашри расмийлар ва таҳлилчиларга таяниб хабар қилди. Нашрнинг қайд этишича, фақат қуруқликдаги ҳарбий операция Яман қаршилигини синдириши мумкин.

Такрорий бомбардимонларга қарамай, АҚШ хусийларнинг сиёсий ёки ҳарбий раҳбариятига сезиларли даражада зарба бера олмади ва уларнинг ракета салоҳиятини ҳам нейтраллаштира олмади, дейилади хабарда. 

“Ансор Аллоҳ” ҳаракати ҳамон исроил обьектларига ҳужумлар уюштиришда ва Қизил денгизда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемаларга зарбалар беришда давом этмоқда.

CNN шунингдек, Вашингтоннинг ҳаво амалиётлари АҚШга аллақачон 1 миллиард доллардан ортиқ маблағга тушганини таъкидлади. Нашр манбаларига кўра, минтақадаги Америка ресурслари деярли тугаш арафасида.

Мавзуга алоқадор