АҚШ ва Хитой 90 кунга божхонa тўловларини камайтириш бўйича келишувга эришди
АҚШ ва Хитой Швейцариядаги музокаралар натижасида ўзаро жорий қилган экспорт божларини 90 кунга камайтиришга келишиб олди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг маълум қилишича, Вашингтон ва Пекин 115 фоизгача оширилган тарифларни вақтинча пасайтиради. У мазкур музокараларни “самарали ва конструктив” деб баҳолади.
Бу икки томон ўртасидаги биринчи расмий учрашув бўлиб, у АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой маҳсулотларига 145 фоизлик бож жорий қилганидан кейин ўтказилди. Жавоб тариқасида Пекин ҳам АҚШдан олиб кириладиган маҳсулотларга 125 фоизлик бож қўйган эди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши молия бозорларига жиддий зарба берди ва глобал рецессия хавфини кучайтирди.
Эндиликда Хитой АҚШга нисбатан қўллаётган божхона тўловини 90 кун давомида 125 фоиздан 10 фоизгача пасайтирди, АҚШ эса Хитойга нисбатан божни 90 кунлик муддат учун 145 фоиздан 30 фоизгача туширди.













