Афғонистон-Покистон чегарасидаги ёпиқ "Торхам" назорат-ўтказиш пунктида тўқнашувлар содир бўлди ва улар тахминан икки соат давом этди, деб хабар бермоқда Eurasia Daily.

Ходиса Рамазоннинг иккинчи куни юз берди. Бу вақтда одатда Покистондан Афғонистонга озиқ-овқат экспорти энг юқори чўққига етади.

TRT World маълумотига кўра, "Торхам" чегара пункти 10 кундан бери ёпиқ бўлган. Шу сабабли чегара яқинида Афғонистондаги инқироз шароитида зарур бўлган кундалик товарлар ортиб келган юзлаб юк машиналари тўпланиб қолган.

Душанба куни Афғонистон ички ишлар вазирлиги раҳбари тўқнашувлар тунги вақтда бошланганини ва бир афғон чегарачиси ҳалок бўлганини маълум қилди. Покистон томони эса икки фуқароси яраланганини хабар қилди.

Мавзуга алоқадор